Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

05.06.2020


ҚАШҚАДАРЁДА 3 ТА ЯНГИ ГИДРОЭЛЕКТРОСТАНЦИЯ ҚУРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти вилоятимизнинг Оқсув дарёсида учта гидроэлектростанцияси (ГЭС)ни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича халқаро тендер эълон қилди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Умумий қуввати 24 МВтни ташкил этиши айтилаётган мазкур гидроэлектростанциялар қурилиши Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, 2019 йил октабрь ойида ОТБ Ўзбекистонда умумий ишлаб чиқариш қуввати 25 МВт бўлган гидроелектростанцияларни қуриш учун 60 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллаган. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 75,3 миллион долларни ташкил этади, қурилишни 2023 йил охирида якунлаш режалаштирилган.

  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий энергетика стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб, юртимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг тўртдан бир қисми қайта тикланадиган энергия манбаларидан олиниши кўзда тутилган. 

Ўз мухбиримиз

 

Report typo