Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.05.2020


ҚАШҚАДАРЁДА ИШСИЗЛИК ДАРАЖАСИ ҚАНДАЙ?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференцалоқа тарзида ўтган навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда 2020 йилнинг биринчи чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилди, дея маълумот берилди.

Айтишларича, энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида (9,8 фоиз) қайд этилган. Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида бу кўрсаткич 9,7 фоизни ташкил этган. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрига (7,8 фоиз) тўғри келган.

Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1 миллион 399 минг 700 кишини ташкил этган.

Мазкур хабар интернет тармоғида тарқаларкан, келтирилган фактларга нисбатан турли кишилар томонидан "Бўлмаган гап, қоғозда шунақа бўлса керак", "Алдагани бола яхши, дейишади-ку", "Бу статистикада четда юрганлар, иммигрантлар ҳисобланмаганми?", "Бу маълумот қайси статистикалар асосида олинган, билмадим. Лекин ишсизлик даражаси анча юқори, деб ўйлайман", мазмунида муносабатлар билдирилганини таъкидлаш ўринли.

Report typo