Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.08.2020


Қашқадарёдан 1,7 минг тонна узум экспорт қилинди

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Айтилишича, мамлакатимизда 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, қиймати 18,9 миллион АҚШ долларига тенг 21,5 минг тонна узум хорижга экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўп.

Узумнинг 12,5 минг тоннаси Қозоғистонга, 6,2 минг тоннаси Россияга ва 2,3 минг тоннаси Қирғизистонга жўнатилган.

Таъкидланишича, пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган. Айниқса, бу йил Германия, Литва ва Туркманистон давлатлари бозорларида мамлакатимизда етиштирилган узум маҳсулоти биринчи бор сотилмоқда.

Экспорт қилинган узумнинг энг кўп улуши Фарғона (6,2 минг тонна), Тошкент (4,3 минг тонна), Наманган (3,1 минг тонна), Хоразм (2,1 минг тонна) ва Қашқадарё (1,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Report typo