Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

31.01.2020


АСКАР ЎҒЛОНЛАР ЯНА БИР СИНОВДАН ЎТДИ

Ҳарбий хизмат - муқаддас бурч

Қарши шаҳридаги ҳарбий қисм-лардан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар тавсиянома олиш учун тест синовларини белгиланган тартибда топширишди.

Ўтказилган тест саволлари энг муносиб ҳарбий хизматчиларга ана шундай тавсияномани олиш учун муҳим балларни жамғариш имконини бериши билан эътиборга молик.

-  Ёшлигимдан спорт мураббийи бўлишни орзу қилганман, - дейди Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Санжар Бойтўраев. - Армияга келишимга ҳам спортга қизиқишим сабаб бўлган. Бу ерда эса янада кўп нарсаларни ўргандим. Бугунги тест синовида ҳам яхши натижа қайд этдим, деб ўйлайман. Мақсадим - келгусида спорт соҳасида олий таълим олиб, соғлом ва баркамол ёшларни тарбиялаш йўлида меҳнат қилиш. 

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 тани ташкил этади. Шундан 40 таси жанговар тайёргарлик, 20 таси маънавий-маърифий тайёргарлик, яна 20 таси математика ва физика фанлари бўйича, қолганлари эса мантиқий саволлардан иборат.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

Report typo