Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 декабрь, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Сиёсат
  • ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИНГ ТУРАР ВА НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИДА ЎРТАЧА ТЎПЛАНИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА

03.03.2020


ҚАТТИҚ МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИНГ ТУРАР ВА НОТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИДА ЎРТАЧА ТЎПЛАНИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сонли қарори билан тасдиқланган "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури"нинг 40-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 13 январдаги 01-04/1-16-сонли хати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот ва хронометраж ишлари натижалари инобатга олинсин.

2. Вилоят миқёсида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг турар ва нотурар жой биноларида ўртача тўпланиши бўйича меъёрлар (кейинги ўринда меъёрлар деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, меъёрлардан:

қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар (кейинги ўринларда ихтисослашган ташкилотлар деб юритилади) фаолиятини олдиндан режалаштириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш;

ихтисослашган ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳаларининг услублари ва усулларини белгилаш ҳамда пировардида чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш мақсадларида фойдаланилади.

4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармасига (Ғ.Ибрагимов) ихтисослашган ташкилотлар билан биргаликда:

вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматларни ушбу қарор билан тасдиқланган меъёр асосида ташкил этиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни   йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш, тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишларини ташкиллаштириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилсин.

5. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармаси (Ғ.Ибрагимов):

бир ой муддатда вилоят бўйича ташкил этилиши лозим бўлган чиқинди тўплаш шохобчалари, қаттиқ   маиший чиқиндилар полигонлари, утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга ихтисослашган автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжлар юзасидан уларни ташкил этиш ва сотиб олиш харажатларининг аниқ манбалари кўрсатилган, шу жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этиш ва сотиб олиш бўйича таклифларни;

2020 йилнинг 1 декабрь кунига қадар ушбу қарор билан тасдиқланган меъёрларнинг амалиётда ишлашини барча туман ва шаҳарлар кесимида мониторинг ва таҳлил қилсин ҳамда натижаси бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларни вилоят ҳокимлигига тақдим этсин.

6. Ушбу қарор "Qashqadaryo" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Азизов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими      З.МИРЗАЕВ

Қарши шаҳри, 2020 йил 27 февраль

 

Report typo