Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 февраль, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Бўйдоқлар турмуш қуришга, оилалар эса кўпроқ фарзанд кўришга ундалмоқда

23.01.2025


Бўйдоқлар турмуш қуришга, оилалар эса кўпроқ фарзанд кўришга ундалмоқда

Ўтган йили Хитой аҳолиси сони 1 миллион 390 минг кишига камайди. Бу ҳақда давлат статистика бошқармаси маълум қилган.

"2024 йил якунида мамлакат аҳолиси сони 1 миллиард 408 миллион 280 минг нафарни ташкил этиб, бу 2023 йил якунидаги тегишли кўрсаткичга нисбатан 1 миллион 390 минг кишига кам", дейилади ҳисоботда. 

Шунингдек, унда жинслар нисбати ҳақида ҳам гапирилиб, ҳар 100 аёлга тахминан 105 эркак тўғри келиши ҳисоб-китоб қилинган.

Маълумотларга кўра, Хитой аҳоли ўртасида туғилишни рағбатлантириш кампаниясини кенгайтирган. Турли усуллар билан бўйдоқлар турмуш қуришга, оилалар эса кўпроқ фарзанд кўришга ундалмоқда. Рақбатлантириш тадбирлари ҳам маҳаллий, ҳам миллий даражада қамров олган.

Report typo