Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Бўлиб тўлаш шарти билан қарийб 148 миллион сўмлик чорва молларини олди ва пулини бермади

25.09.2020


Бўлиб тўлаш шарти билан қарийб 148 миллион сўмлик чорва молларини олди ва пулини бермади

Бошқа жабҳаларда бўлгани каби савдонинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидаси, ҳалол-ҳаром деган миқёслари бор. Савдо нақд бўладими, ё насия, ҳар икки томон ўзаро рози бўлиб, келишганига риоя қилишлари шарт.

 

Биласиз, бугун чорва моллари нархи анчагина ошган. Қўлида катта маблағи бўлмаган кишиларга бўлиб-бўлиб тўлаш анча ўнғай. Бундай савдо машина ва бошқа каттароқ пул талаб қиладиган маҳсулотлар харидида кенг қўлланилмоқда. Аммо айримлар бундан ўз ғаразли мақсади йўлида фойдаланишга уринаётгани ҳам бор гап.

 

Қамаши туманида яшовчи, 38 ёшли Б.К. 2019 йил июлидан 2020 йил май ойигача бўлган вақт оралиғида 5 нафар фақародан 147 миллион 925 минг сўмлик чорва молларини олиб, пулини бўлаб-бўлиб тўлашга ваъда берган. Мол қўлга киритилгандан кейин эса келишувлар унутилган. Молни сотишдан тушган пуллар эса шахсий эҳтиёжлар йўлида сарфлаб юборилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш чоралари кўрилмоқда.

 

 

Report typo