Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Бандлик маркази ҳисобчиси 20 миллион сўм субсидия олмоқчи бўлган уч фуқародан 600 доллар сўради

23.02.2021


Бандлик маркази ҳисобчиси 20 миллион сўм субсидия олмоқчи бўлган уч фуқародан 600 доллар сўради

ДХХ вилоят бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Касби туманида яшовчи шахс Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича давлатимиз раҳбари ташаббуси билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан, афсуски, бу борада ўз нафсини устун қўювчилар ҳам учраб турибди.

Хусусан, Қарши тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси “темир дафтар”га киритилган 3 нафар фуқарога 6 миллион 690 минг сўмдан, жами 20 миллион 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари олишларида ёрдам беришини айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва департамент ходимлари томонидан ушланди.

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Report typo