Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Асқар ХУРРАМОВ

29.03.2019


БАНКРОТЛИК ТАОМИЛИНИ ҚЎЛЛАШДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР?

Унда агентликнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий бошқармалари вакиллари, вилоятдаги иқтисодий судлар раислари, давлат солиқ бошқармаси, Суд бошқарувчилари ассоциацияси бўлими масъул ходимлари ҳамда суд бошқарувчилари қатнашди.

Қайд этилганидек, Президент қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан давлат солиқ хизмати органлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши жорий этилди. Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг камида уч юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида йигирма каррасини ташкил этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин.

2019 йил 1 майдан эса давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш амалиёти бекор қилинди.

Давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Суд  бошқарувчилари ассоциацияси аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади. Қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади. Ўз  навбатида суд бошқарувчиларининг фаолияти "фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш" ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Йиғилишда банкротлик таомилини қўллашда аҳамият қаратиладиган жиҳатлар, қарздор корхоналарни тугатиш жараёнида суд бошқарувчиларига қўйилган талаб ва мажбуриятлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

Асқар ХУРРАМОВ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи

Report typo