Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ.

24.02.2017


БЕКЗОД ВА ФЕРУЗАДА ОЛТИН

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 9-марта ўтказилаётган мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган 140 нафар шахматчи баҳс олиб борди.

Эътиборлиси, вилоятимиз вакилларидан 2 нафари ўз ёш тоифаларида ғолибликни қўлга киритди. Хусусан, Бекзод Ҳусанов 19 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида зафар қучган бўлса, 11 ёшли Феруза Қурбонова эса тенгқурларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

- Қизим Ферузанинг муваффақиятидан хурсандман, - дейди Ёрқиной Азизова. - Қизимнинг ҳар бир иштирокини кузатиб бордим. Яширмайман, роса ҳаяжонландим. Якунда Феруза 7 турдан 5,5 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан бир қатор номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

М.ШУҲРАТОВ.

 

 

Report typo