Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.07.2020


Бир кунда тез ёрдамга 3 минг 200 тагача қўнғироқ бўлмоқда

Коронавирус аниқланган беморлар сони ортиб борар экан, тез тиббий ёрдам хизмати зиммасига катта масъулият юкланади. Касаллик аломатлари сезилиши биланоқ аниқланса ва кенг тарқалиши олди олинса, ижобий натижага эришилади.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура органлари томонидан бу борадаги аҳвол ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, ҳозир 147 та тез тиббий ёрдам постида 234 та тез ёрдам машиналари мавжуд.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб 234 та  ихчамлаштирилган тез ёрдам бригадалари (1 врач, 1 шофёр) фаолияти йўлга қўйилди.

Сўнгги кунларда тез ёрдамга қўнғироқлар сони 2 баробарга кўпайган. Кунига 3 минг 200 тагача қўнғироқлар бўлмоқда, битта бригада ўртача 15-20 тагача чақириққа чиқаяпти.

“Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базаси бўйича қилинадиган ишлар кўплигини тан оламиз. Ўрганиш натижасида 80 та машина эскирганлиги, 15 та қўшимча машинага талаб борлиги аниқланди”, деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ОАВ вакиллари учун ташкил қилинган брифингда.

Report typo