Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

20.08.2019


БИРДАМЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК РАМЗИ

Хусусан, вилоятимизда ҳашар кунлари маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилди, дарахтлар буталаниб, оқланди. Шунингдек, хайрия тадбири доирасида ногиронлар, якка-ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, уларнинг рўзғор юмушларига кўмаклашилди.

Маълумотларга кўра, бу ишларда 1 миллионга яқин киши қатнашган бўлса, шундан 400 минг  нафарга яқинини ёшлар ташкил этди.

Икки кунлик тадбирда 2 минг гектарга яқин майдон, 919 километр ариқ ва зовурлар тозаланди, 647 та қабристон ва 63 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Бунинг учун 478 та техника кучидан фойдаланилди.

Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" акцияси доирасида кекса ва ногиронларга, ёлғиз қарияларга, Меҳрибонлик, Саховат, Мурувват уйларида яшовчиларга, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уй хўжалиги ишларига кўмаклашиш каби тадбирларга йўналтирилади.

Ш.БОЗОРОВА

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo