Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

СОЖИДА

07.06.2019


БИТТА ИШСИЗ ОДАМ ЎНТА МУАММО ДЕГАНИ

Унда 300 дан ортиқ ташкилот, корхона ва муассасалар қатнашиб, 3500 дан ортиқ бўш иш ўринлари тақдим этилди. 28 нафар фуқаро билан ишга жойлашиш бўйича шартномалар имзоланди.

Президентнинг 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси ҳамда 2018-2019 йилларда Қуролли Кучлар сафидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар ҳамда иш топишда қийналаётган ёшлар қатнашишди.

Тадбир давомида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги битирувчиларга банк ходимлари томонидан имтиёзли кредитлар олиш бўйича тушунчалар берилди.

- Ёшлигимдан темир панжаралар, дарвозалар ясашга қизиқаман, - дейди Косон тумани Пудина қишлоғида яшовчи Хумоюн Бобоев. - Бугунги меҳнат ярмаркасида туманимиздаги "Металл сифат сервис" МЧЖга ишчи бўлиб жойлашдим. Ўз эҳтиёжим, оилам учун мустақил равишда пул ишлаб топадиган бўлганимдан мамнунман.

СОЖИДА

Report typo