Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Битум ёқиб, ҳавони ифлослантирди. Бунинг учун жарима ҳам тўлади. Ижтимоий тармоқларда эса 5 кун кечикишди

Н.ХЎЖАЕВ

02.06.2020


Битум ёқиб, ҳавони ифлослантирди. Бунинг учун жарима ҳам тўлади. Ижтимоий тармоқларда эса 5 кун кечикишди

Шу йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқларда “Қурилишда битум эритилаётгани оқибатида ҳаво зарарланмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан хабар беришларича, ушбу ҳолат 25 май куни назорат инспекцияси инспекторлари томонидан бартараф этиб бўлинган.

Албатта, муаммо ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришнинг ёмон томони йўқ. Аммо унгача масала ҳал этилдими, ё ҳалиям ўз ҳолича турибдими, буям аниқлаштириб олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Маълум бўлишича, Қамаши тумани Қамаши шаҳарчаси Файз кўчасида қурилиш ишлари олиб борилиши давомида фуқаро Д.Л. томонидан очиқ ҳавода аланга олдирилиб битум ёқилган.

Фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 88-моддасига асосан қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддалар ва бинокорлик материалларини тўплаш, махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб ёқиш, битум эритиш атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузишга олиб келиши тушунтирилган. Ҳолат бўйича базавий Ҳисоблашнинг бир баравари миқдарида жарима қўлланилиб, ундириб олинган.

Атмосфера ҳавосини бузиш билан боғлиқ яна бир ҳолатга Косон туманида дуч келинди. Машъал маҳалласидан ўтувчи асосий йўл ёқасида фуқаро Ж.Р. ажриқ, бегона ўтларга қарши олов ёқиб “курашаётгани” аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Н.ХЎЖАЕВ

 

 

Report typo