Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш автоматик тарзда амалга оширилади

02.02.2021


Болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш автоматик тарзда амалга оширилади

 Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланган "Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти"га асосан энди: бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан, перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" ахборот алмашинуви тизимига киритади.

Ушбу маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади. ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

Айни шу маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.

Янги тартибга кўра, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими - болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди; Мактабгача таълим вазирлиги - мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди; Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди; пенсия жамғармаси бўлими - фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради. 

Боланинг отаси ёки онаси бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин (6 ойдан кейин мурожаат қилинса, бир марталик нафақани тўлаш рад этилади).

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

Report typo