Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

17.04.2018


БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Унда малакали мутахассислар иштирокида болаларда учрайдиган турли касалликлар, уларнинг профилактикаси ва даволашга оид долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

- Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига жуда катта эътибор қаратилиши билан бирга, соҳани ривожлантиришга оид қатъий талаблар ҳам қўйилган, - дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Дилором Аҳмедова. - Бундан мақсад аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, барча ҳудудларда бирдек сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдир. Айниқса, бунда болалар касалликларини самарали даволаш, олдини олиш энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган. Шунга мувофиқ, ўтган йиллар давомида барча ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари замонавий тиббий жиҳозлар, аппаратуралар билан жиҳозланди. Кадрлар малакасини ошириш, болалар касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигига эришиш, бу жараёнда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш доимий диққат-эътиборда. Бугунги илмий-амалий конференцияда ҳам   шу каби масалалар юзасидан қатор маърузалар қилинди, долзарб муаммолар ўртага ташланди.

Илмий-амалий анжуманда тажрибали шифокорлар ўз ихтисосликлари асосида болалар касалликлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари, бу жараёнда юзага келаётган муаммолар ҳамда бугунги кунда жаҳон тиббиётидаги илғор тажрибалар хусусида кенг маълумот беришди.

Савол-жавоблар, муҳокамаларга бой тарзда ўтган конференция сўнгида иштирокчилар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Report typo