Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Болаларни онлайн ўйинларга қарамликдан асраш бўйича кампания бошланди

08.10.2021


Болаларни онлайн ўйинларга қарамликдан асраш бўйича кампания бошланди

Хитойнинг Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ишлари бўйича давлат бошқармаси вояга етмаганларда онлайн ўйинларга қарамлик ривожланишининг олдини олиш бўйича бошланган умуммиллий кампания доирасида шикоятлар учун махсус сайтни ишга туширди.

Август ойи охирида бошқарма "болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш" мақсадида 1 сентябрдан бошлаб вояга етмаганлар учун онлайн ўйинларга кириш имконияти ҳафтасига уч соат этиб чекланиши, шунингдек, провайдерлар тизимда бошқа ном остида рўйхатдан ўтишга ва унга киришга уринган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида эслатма чоп қилганди.

Сайт асосан жамоатчилик вакиллари ана шундай хизматлар тақдим этувчи субъектлар томонидан вояга етмаган фойдаланувчиларга оид тегишли ҳуқуқлар бузилаётгани ҳақида ваколатли органларни хабардор қилишга имконият яратиш учун ишлаб чиқилган.  

Сайт бош саҳифасида шикоятлар, хусусан, провайдер вояга етмаган фойдаланувчига қалбаки исм билан тизимга киришга рухсат бергани; унда ҳукумат томонидан ўрнатилган вақт чегарасидан ортиқ бўлишига имкон қолдиргани; ортиқча тўлов ундиргани ҳақида маълумот бериш учун учта асосий тугма мавжуд.

Аввалроқ Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши мамлакат ҳукумати болаларда онлайн ўйинларга қарамлик пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича кампания доирасида вояга етмаган ўйинқароқлар учун умуммиллий электрон аутентификация тизимини қўллашни режалаштираётганини маълум қилганди.

Ваҳоланки, маълумот учун қайд этиш ўринли, Хитойнинг ўзи энг йирик ўйин саноати марказларидан бири саналади, мамлакат соҳа ортидан кўрадиган даромад ўтган йили 20 фоизга ўсиб, 43 миллиард АҚШ доллари атофида бўлган.      

Report typo