Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

26.12.2016


БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

 

Хусусан, пиёдалар кўчанинг дуч келган жойидан эмас, балки белгиланган махсус ҳудуддан юриши, бунда ниҳоятда эътиборли бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ўқувчиларга амалий дарс соатларини ташкил этиш, дарс жараёнларида уларга фақатгина “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўргатиш билан чекланиб қолмасдан, унинг янада самарали ва таъсирчан усулларини топишга  эътибор қаратиш борасида фикрлашилди.

Тадбир мобайнида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига доир билимлари қизиқарли машғулотлар ёрдамида бойитилди.

* * *

Қарши шаҳрида вилоят ИИБ ЙҲХБ, халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашлари ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, “Йўл ҳаракати қоидалари”ни фуқаролар, айниқса, болалар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди.

- “Тарғибот автокарвони” асосий кўчалар орқали ҳаракатланди, - дейди Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ тарғибот-ташвиқот инспектори Ваҳобиддин Шоназаров. – Айниқса, аҳоли гавжум жойларда, хусусан, мактаблар, бозорлар, истироҳат боғлари олдида тўхтатилиб,  ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигига доир тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик, тезликни ошириш қандай салбий оқибатларга олиб келиши аниқ мисоллар ёрдамида батафсил кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, остонадан чиққан ҳар бир инсон борки, у ўз-ўзидан ҳаракат иштирокчисига айланади. У хоҳ йўловчи, хоҳ пиёда ва ёки ҳайдовчи бўлсин, тегишли қоидаларга амал қилиши шарт. Бинобарин, ҳаракатланиш маданиятини ўзимизда шакллантира олсак, йўл ҳаракати билан боғлиқ фалокатлар бизни четлаб ўтади.

Азизбек НОРОВ

 

Суратда: Қарши шаҳридаги 23-мактабда бўлиб ўтган тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo