Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Комрон ДАВРОН

04.05.2022


БОНУ – ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!

Каратэ

Агар қаршилик каратэчи Бону Эгамбердиева ҳар гал мамлакат чемпиони бўлгани учун шу сарлавҳадан фойдаланганимизда, бу ўн биринчиси бўлар эди.

Болалигидан каратэга қаттиқ меҳр қўйган Бону шу пайтга қадар турли ёш тоифаларида кўп марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бундан ташқари, у  бир марта Осиё чемпионлигини ва 3  марта бронза медални қўлга киритган.

Самарқандда каратэнинг WKF тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатида Бонудан ташқари яна 8 нафар каратэчи вилоятимиз шарафини ҳимоя қилди. Сардор Рўзимуродов, Оғабек Баҳронов кумуш, Азимбек Халилов ва Диёрбек Шуҳратов бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоавий кумитэ баҳсларида вилоят эркаклар жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Комрон ДАВРОН

Суратда: Бону Эгамбердиева.

С.НАРЗИЕВ олган сурат.

 

 

 

 

 

 

Report typo