Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ҳилола ХЎЖАНИЁЗОВА

17.02.2017


БУГУНГИ БИТИРУВЧИ - ЭРТАНГИ ТАДБИРКОР

Бугунги битирувчи - эртанги тадбиркор. Айниқса, кейинги пайтларда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очилиб, шу фаолият билан шуғулланиш истагида бўлганлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани боис юртимизда ўз шахсий бизнесини йўлга қўяётган ёш йигит-қизлар сони сезиларли тарзда ошди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилаётгани ёшларга берилаётган катта имкониятдир.

Машғулотда дастлаб шахсий тадбиркорликда муваффақиятга эришиш йўллари, бизнес-режа қандай тузилиши, бунда нималарга эътибор бериш лозимлиги тушунтирилди.

Семинар-тренинг давомида "Ўз кўрсаткичларингизни биласизми?" мавзусида ўйин ташкил қилинди. Ҳар бир иштирокчининг олдига маблағ йиғиш ва бизнес-режа тузиш вазифаси топширилди. Сўнг натижа ҳисоб-китоб қилиниб, бизнес-режанинг қай даражада самарадорлиги текширилди. Ҳар бир иштирокчига иқтисодий ҳисоб-китоб ва ҳар кунги кирим-чиқимларни рўйхатга олиш усуллари баён қилинган қўлланмалар тарқатилди. Шу тариқа бўлажак тадбиркорларга олинадиган даромад, сарфланадиган харажат, маблағни тўғри ва мақсадли йўналтириш борасида зарурий тушунча ва билим берилиб, бизнесда энг кичик маблағ ҳам катта аҳамиятга эга экани уқтирилди.

Ҳилола ХЎЖАНИЁЗОВА,

Қарши давлат университети ўқитувчиси.

Report typo