Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 май, жума. 2020 йил                         Махсус версия RU

Ж.ҚИЛИЧЕВ

19.05.2020


"БУНЁДКОР"ДА ҚЎШИМЧА ҚУВВАТЛАР УСТИДА ИШЛАНМОҚДА

Енгил саноат

Жорий йил сўнгига қадар Косон туманида фаолият юритаётган "Бунёдкор" масъулияти чекланган жамияти яна учта йирик лойиҳани ишга туширади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, "Бунёдкор" масъулияти чекланган жамияти икки йил муқаддам хориждан пахта толасини пневматик, яъни ҳалқали усулда йигириш имконини берадиган замонавий технологияни харид қилиб, йилига 800 тонна ип-калава ишлаб чиқариш имконига эга қувватни ишга туширган эди. Айни вақтга қадар бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот халқаро бозорда ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

Субъектнинг мато тўқиш, тикув цехи ташкил қилиш каби навбатдаги лойиҳалари эса жорий йил сўнгига қадар ишга туширилиши кутилмоқда.

Умумий қиймати 190 миллиард 150 миллион сўмни ташкил этадиган ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши натижасида корхонада яна 200 та янги иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, корхона раҳбарияти томонидан пахта заводини модернизация қилиш, чигитдан ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

С.НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo