Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

27.09.2019


ЧЕККА ҚИШЛОҚДА ЗАМОНАВИЙ ШИФО МАСКАНИ

Яқинда Деҳқонобод туманининг Чучуқудуқ қишлоғида қишлоқ врачлик пунктининг янги биноси фойдаланишга топширилиши ҳам бу борадаги ишларнинг ёрқин намунаси бўлди.

- Бунга қадар қишлоқ врачлик пунктимиз 1980 йили боғча биноси сифатида қурилган ҳамда 2001 йилда тиббий хизмат кўрсатишга мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди, - дейди муассаса мудири Чориёр Маликов. - Табиийки, бино эски, иситиш, совутиш муаммо, шарт-шароитлар етарли эмасди. Бу ишимизнинг сифатига ҳам салбий таъсир этарди, албатта. Шу боис, жорий йилда тегишли дастурга асосан 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига муассасамиз учун янги бинонинг қуриб фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун жуда қувонарли бўлди. Энди хоналаримиз ёруғ ва шинам, керакли мебель жиҳозлари билан таъминланган. Иситиш тизимлари мавжуд, иссиқ сув, совуқ сув бор. Ҳовлида ҳам кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бу ерга келган кишининг  дили яйраши тайин.

50 қатновга мўлжалланган мазкур муассаса ҳудуддаги қарийб 5 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo