Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.01.2021


Чироқчида замонавий спорт объекти фойдаланишга топширилди

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси бевосита жисмоний тарбия ва спортга йўналтирилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутади.

Президентнинг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги фармойиши асосида Чироқчи туманидаги Янгиобод маҳалласида замонавий, қулай ва ихчам спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросими ҳокимлик, туман жисмоний тарбия бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирокида ўтди.

Шундан сўнг ММА жангчилари Темур Саидов ҳамда Шахбоз Ортиқов иштирокида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ҳамда маҳалла спортчилари иштирокида кўргазмали машқлар кўрсатилди.

Эндиликда ушбу масканда юзлаб ўғил-қизлар спортнинг кураш, ММА, дзюдо, таэквондо турлари билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Чироқчи тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, келгусида бу каби спорт иншоотларини туманнинг деярли ҳар бир маҳалласида барпо этиш орқали ёш авлод, қолаверса аҳолининг барча қатламларини соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсад қилинган.

Report typo