Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.12.2020


Дастлаб мағлубият, сўнг ғалаба

Фарғона давлат университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2020” мусобақаларининг футбол тури бўйича якуний республика босқичи ўтказилди.

Унда Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилояти олий таълим муассасалари талабалари ғолиблик учун тўп тепишди.

Дастлабки баҳс Бухоро ва Жиззах жамоалари ўртасида кечиб, унда 3:0 ҳисобида бухороликларнинг қўли баланд келган бўлса, мезбонлар – Фарғона вилояти талабалари қашқадарёликлар ёшларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

3-ўрин учун ўтказилган ўйинда вилоятимиз вакиллари жиззахлик тенгдошларидан 4:3 ҳисобида устун келишди ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Қизғин ва муросасиз кечган финал ўйинида Фарғона вилояти жамоаси Бухоро футболчи талабаларини 1:0 ҳисобида енгди.

Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Report typo