Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Давлат департаменти совғага олинган қимматбаҳо вискини қидираяпти

10.08.2021


Давлат департаменти совғага олинган қимматбаҳо вискини қидираяпти

АҚШ давлат департаменти 2019 йилда Япония ҳукумати собиқ давлат котиби Майк Помпеога совға қилган қиймати 5,8 минг долларлик бир шиша вискини қидираяпти, деб ёзади "The New Yоrk Times" газетаси.

2019 йил учун Америка федерал реестри йиллик ҳисоботида кўрсатилишича, виски кунчиқар юрт ҳукуматидан қабул қилиб олинган. Мамлакат қонунларига асосан эса давлат котиби уни қабул қила олмайди, бинобарин, америкалик мансабдорларга қиймати 390 доллардан ошадиган   совғаларни олиш тақиқланган.

Айни ҳолатда совға Помпеога тақдим этилганми ёки йўқлиги ҳам номаълум. Модомики, шу даврда у ишчи ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган. Собиқ давлат котибининг адвокати Уильям Берк ҳам шиша топширилгани ҳақида ҳужжат мавжуд эмаслиги ва виски нима бўлгани ёки ташқи сиёсат идораси унинг қаердалигини қидираётганидан бехабарлигини баён қилган.

Шунингдек, ҳисоботда топилмаётган виски шу турдаги алкоголь маҳсулотлари ичида энг қиммати эмаслиги айтилади. Худди шундай, ўша пайтдаги президент Дональд Трампнинг ёрдамчиси Мэтт Поттинжер ҳам Япония ҳукуматидан қиймати 8 минг 374 доллар бўлган бир шиша қимматбаҳо виски олган. Унинг турган жойи маълум, аммо қаерга юбориш масаласи ҳамон ҳал этилмаган.

Нашрнинг ёзишича, Трамп 2019 йилда чет элдан 120 минг долларлик совғалар олган. Австралия, Миср ва Вьетнам раҳбарлари томонидан берилган унинг ўзи тасвирланган портретлар шулар жумласидан.

Помпео қабул қилиб олган совғалар ичида эса Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари тақдим қилган гиламлар ҳам бор. Уларнинг умумий нархи 20 минг долларга тенг. Ушбу эсдаликлар сақлаш учун АҚШнинг турли муассасаларига юборилган.

Report typo