Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ОСТОНОВ

08.10.2019


ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИ АЯНЧЛИ БЎЛИШИ МУМКИН

Бу рақамлар айни пайтга қадар ўрганилган 234 та таълим ва тарбия, 86 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 138 та бошқа давлат тасарруфидаги ижтимоий соҳа объекти, 86 та кўп қаватли уй ҳамда 33 маҳалладаги аҳоли яшаш хонадонларининг мавсумга тайёргарлик ҳолатлари асосида аниқлангани, холос.

Ваҳоланки, олиб борилаётган бу каби чора-тадбирларга қарамасдан, 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида вилоят ҳудудида  758 та ёнғин қайд этилди. Улар оқибатида 37 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган бўлса, 5 киши бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Мисол учун, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Миришкор тумани Қумбанги маҳалласида яшовчи фуқаро - 1991 йилда туғилган Б.С.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ачинарли томони, ёнғинни ўчириш жараёнида уй эгасининг турмуш ўртоғи, 1998 йилда туғилган Д.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилди.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, уйнинг ошхона сифатида фойдаланиб келинган бир хонасидаги газ баллонидан газ сизиб чиқиб, тўпланиб қолган. Буни сезмаган Д.Н. электр чироғини ёқиши натижасида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Ёки бошқа бир мисол. 2019 йил 22 сентябрь куни Косон тумани Айрончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.И. нинг яшаш уйида ёнғин келиб чиққан. Натижада бинонинг ички ва тепа том қисмининг 28 метр квадрат майдони ёнган. Ушбу кўнгилсиз ҳолатга эса уй эгасининг 2010 йилда туғилган фарзанди гугурт ўйнаши сабаб бўлгани аниқланди.

Ҳар қандай хатарнинг олдини олиш унинг оқибатини бартараф этишдан афзал. Шундай экан, ёнғинларга йўл қўймаслик учун ҳам худди шундай йўл тутсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Мирзоҳид ОСТОНОВ,

вилоят ЁХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник

Report typo