Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 сентябрь, чоршанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

25.06.2019


ЭКСПОРТГА ҲАМ ЙЎЛ ТОПИЛДИ

- Республика миқёсида бўлиб ўтган кўргазмаларнинг бирида тожикистонлик ишбилармонлар маҳсулотларимизга жуда қизиқиб қолишди, - дейди корхона раҳбари Охунжон Жалолов. - Музокаралардан сўнг ҳамкорликни бошлаб юбордик. Маҳсулот олди-сотдиси бўйича 70 минг АҚШ долларилик битим имзолаганмиз. Ҳозир фақат футболка етказиб бераяпмиз. Агар таклиф тушса, маҳсулот тури янада кўпайиши мумкин. Ахир бизда 17 хил кийим-кечаклар тайёрланади. Илгари қишки уст кийимлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган бўлсак, эндиликда булар ёнига мактаб формалари, баҳорий либослар, кўйлаклар қўшилган. Вилоятимиздан   ташқари, бошқа ҳудудларга ҳам маҳсулот тарқатамиз.

Тадбиркорнинг айтишича, корхона фаолияти жиддий ўсишига яқинда рўёбга чиққан янги лойиҳа ҳам туртки берган. Яъниким, Президент қарори асосида бултур тумандаги бўш турган давлат мулки негизида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Бу ердан ишбилармонга ҳам алоҳида жой ажратилган. Тадбиркор эзгу ташаббусни пайсалга солмай, дарров тикувчилик фабрикаси бунёд этишга киришган. Ҳозирда 2 қаватли ушбу бинонинг биринчи қавати тўлиқ фойдаланишга топширилган, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 70 дона тикув машинаси ўрнатилган. 80 нафардан зиёд кишининг фойдали меҳнат билан доимий банд бўлишига шароит яратилган.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo