Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Энг кўп қишлоқ хўжалиги экинлари Қашқадарёда экилган

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдон 3,3 миллион гектарни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикадаги жами экин майдонларининг 77,5 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Жами экин экилган майдоннинг энг кўп улушини қуйидагилар ташкил этган:

 донли экинлар – 48,1 фоиз,

техник экинлар – 33,3 фоиз,

озуқа экинлари – 7,6 фоиз,

сабзавотлар – 6,4 фоиз,

картошка – 2,8 фоиз,

полиз экинлари – 1,8 фоиз.

Қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдоннинг энг катта улуши Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда – 12,8 фоиз. Кейинги ўринларда Жиззах (10,8 фоиз), Тошкент (10,6 фоиз) ва Самарқанд (10,1 фоиз) вилоятлари турибди.

Report typo