Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

МИРЖАҲОН

20.07.2017


ЭНГ КАТТА РАҚОБАТ - ҚДУДА

Аҳамиятлиси шундаки, жорий йилда ўқишга  кириш учун абитуриентлар ўртасидаги энг кучли рақобат Қарши давлат университетида кечади. Университетга 1400 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган бўлиб, мазкур таълим муассасасига талаба бўлиш ниятидаги 29 минг 529 нафар киши ҳужжат топширган. Бу ҳар бир квота учун ўртача 21 нафардан ортиқ (21,09) абитуриент синовдан ўтказилади, дегани. Кейинги ўринларни эса Андижон давлат университети (20,99) ва Андижон тиббиёт институти (20,53) эгаллаб турибди.

Қарши давлат университетида психология  (фаолият турлари бўйича) йўналишида рақобат кучли эканини кўриш мумкин. Чунки бу ерда ҳар бир ўрин учун ўртача 38 нафардан ортиқ (38,1) абитуриент куч синашади. Кейинги ўринда эса миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши (ҳар бир ўрин учун рақобатлашадиган абитуриент сони 36,6 нафар) бормоқда.

Жорий йилда 1800 нафар талаба қабул қилиши кўзда тутилган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳар бир квота учун ўртача 12,41, ТАТУ Қарши филиалида эса 10,21 нафар абитуриент билимини синайди.

МИРЖАҲОН

Report typo