Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

12.03.2021


ЭРТАГА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ободлик истаги

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Обод ва кўркам маҳаллам" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар давомида аҳоли яшаш манзиллари билан бирга гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади. "Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам" шиори остида гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилади.

Ихтиёрий тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Ўз навбатида ҳашар доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаслиги; автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқлангани ҳукуматнинг тегишли фармойишида қайд этилган.

Иш берувчилар томонидан ходимларнинг ҳашарга мажбурий жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo