Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

30.06.2020


ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК

Бугун - Ёшлар куни

 

Ёшлар - эртанги кунимиз, келажагимизни белгиловчи ҳал қилувчи кучдир. Эртаси фаровон бўлишини истаган жамият ёшлари учун муносиб шароитлар яратиш ҳақида қайғуради.

Маълумотларга кўра, вилоятимизда 18-30 ёшдагилар 391 минг 785 нафарни ташкил қилади. Йил бошида 26 минг 481 нафар ўғил-қиз ишсиз экани аниқланган бўлса, айни кунгача уларнинг 13 мингдан зиёди бандлиги таъминланди.

Шу ўринда 844 нафар ўғил-қизга 30 миллиард 513 миллион сўм банк  кредитлари  ажратилгани ва шундан 786 нафарига "Yoshlar - kelajagimiz"  ва "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурлари доирасида 25 миллиард 203 миллион сўм кредит берилганини таъкидлаш жоиз.

"Ҳар бир ёшга - бир гектар" лойиҳаси доирасида 1 минг 729 нафар талабгорга 1548 гектардан зиёд ер майдони ажратилди.

Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган ташаббускор ва иқтидорли фарзандларининг 48 нафарига шартнома-тўловлари учун 162 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилди.

2019-2020  ўқув  йилида  умумтаълим  мактабларини 47 минг 680 нафар ўғил-қиз битирди. Уларнинг  313 нафари (2019 йилда 281 нафар) кумуш, 409 нафари (2019 йилда 205 нафар) олтин медаллар билан ўқишни тамомлагани эътиборга молик.

Аҳамиятлиси, эртамиз эгаларига бўлган ғамхўрлик бу билан тўхтаб қолмайди. "Ўзини ўзи банд қилиш" лойиҳаси доирасида вилоятда 3854 та янги иш ўрни яратилади. "Ҳар бир оила - тадбиркор" лойиҳаси доирасида 15 фоизли имтиёзли кредитлар орқали 7294 та ўрин банд қилинади. Вилоятимизда янгидан қурилаётган 122 та объект, 5982 та янги лойиҳани ишга тушириш, 715 та фаолият кўрсатмаётган субъектларни тиклаш натижасида 6066 та иш ўрни яратилиб, 20 минг 468 ўғил-қиз мавсумий ишларга жалб этилади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, бу йилги мактаб битирувчиларининг 38 минг 470 нафари олий таълим муассасаларида, 9210 нафари эса ўрта махсус муассасаларда ўқишни давом эттириш истагини билдирган. Имтиҳон натижаларига қараб, юқорида айтилаётган иш ўринлари ўз эгаларини кутади. Ҳар ҳолда илмли, изланувчан, иқтидорли ўғил-қизлар кўчада қолиб кетмаслиги аниқ. Ёшлар ҳам ана шу ҳақиқатнинг кўзига тик қараб ҳаракат қилганлари ҳар жиҳатдан маъқул.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo