Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

18.01.2017


ЭРТАНГИ КУН БИЗНИКИ, МАРРА БИЗНИКИ!

Шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, таниқли хонандалар, фан арбоблари иштирок этган учрашувларда юртимизда истиқлол йилларида турли соҳаларда эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳияти, энг муҳими, барча оламшумул ютуқ ва натижалар мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи ва фаолияти билан узвий боғлиқлиги атрофлича тушунтириб, таҳлил қилинди.

80-йилларнинг сўнгида республикамиз фуқаролар уруши, қон тўкиш, миллатлар ва конфессиялараро можаролар ёқасида турган бир пайтда, воқеаларнинг худди шундай ривожи қўшни мамлакатларда  кузатилган ўта оғир даврда айнан Ислом Каримовнинг воқеаларни олдиндан кўра билиш қобилияти, кучли иродаси ва қатъияти билан халқимиз ва мамлакатимиз шундай ачинарли қисматдан сақлаб қолингани, ўз танлаган мустақил тараққиёт йўлидан дадил ва оғишмай қадам ташлаб келаётгани мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов маърузаларида таъкидлаб ўтилган масалалардан келиб чиқадиган “Огоҳлик ва ҳушёрлик – тинч ва осойишта ҳаётнинг асосий шарти”, “Тинчлик учун ҳар биримиз масъулмиз”, “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам”, “Марра бизники, келажак бизники” каби мавзуларда суҳбатлар, фильмлар намойиши ва учрашувлар ўтказилди.

Тадбирнинг якуний босқичи Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди.

Унда бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик оқимлар ва улар томонидан амалга оширилаётган хунрезликларнинг ортида турган кучлар ҳамда уларнинг ғаразли мақсадларини очиб бериш, ёшларда мафкуравий иммунитетни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хонандалар иштирокида Ватанни, истиқлолни, тинч-осойишта кунлар шукронасини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Энг муҳими, ёшларимиз қалбида бу учрашувлар ўчмас из қолдирди: эртага юксак марраларни эгаллаш учун ҳар томонлама чуқур билим олиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган фарзанд бўлиб вояга етиш зарур. Бу озод ва обод юртимизда камол топаётган ҳар бир ўғил-қизнинг юксак орзуси, бирламчи мақсади, десак муболаға эмас.

Н.ХЎЖАЕВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo