Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 май, жума. 2020 йил                         Махсус версия RU

НАСРИДДИН

14.05.2020


ФҲДЁ органлари туғилишни нега кечикиб қайд этаяпти?

Вилоятда 2020 йилнинг биринчи чораги давомида ФҲДЁ органлари томонидан 19 минг 280 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилган бўлса, шундан 524 тасида белгиланган муддатдан кечикиб расмийлаштириш ҳолати кузатилган. Ушбу рақам 2019 йилда 2609 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Ўрганишларда маълум бўлишича, ўтган йили туғилишни кечикиб қайд этишнинг энг кўп ҳолати Чироқчи туманидаги 1-сонли ФҲДЁ органида кузатилган бўлса, энг кам кўрсаткич Шаҳрисабз шаҳрига тегишли.

Бунга 69 фоиз ҳолатда ота-оналарнинг эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги, 7,47 фоизида туғилишни қайд этиш учун ҳужжатлар тўлиқ бўлмагани, 4,5 фоиз ҳолатда эса ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, паспорти йўқлиги ёки амал қилиш муддати тугаганлиги ва бошқа омиллар сабаб бўлган.

Қайд этилишича, Оила кодексининг 205-моддасига мувофиқ болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойидаги ёки  ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. Бироқ, белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.

НАСРИДДИН

Report typo