Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

18.01.2018


ФАОЛ ТАЛАБА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Бу қоида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда акс этди.

Ушбу моддий ёрдамга талаба Давлат комиссиясининг қарори билан тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганидан сўнг, ўқишнинг иккинчи босқичдан бошлаб эришиши мумкин.

Низомга кўра, бу тартиб олийгоҳларнинг иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим бўлимларида таҳсил олаётган талабалар учун татбиқ этилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва тузилма томонидан моддий ёрдам кўрсатилаётган  талабалар ҳам мазкур имтиёздан фойдалана олишмайди.

Иттифоқ томонидан моддий қўллаб-қувватланишга муносиб талабаларни саралашда уларнинг фанларни яхши ўзлаштириши, Ёшлар иттифоқининг турли тадбир ва лойиҳаларида фаол иштироки, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида эришган натижалари, илмий ва ижодий фаолиятдаги ютуқлари, ташкилотчилик ва етакчилик қобилияти, таълим муассасасининг белгиланган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши каби жиҳатлар инобатга олинади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo