Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Фашистларнинг ҳамтовоғи депортацияси бўйича суд жараёни тўхтатилди

12.02.2021


Фашистларнинг ҳамтовоғи депортацияси бўйича суд жараёни тўхтатилди

Оберлендер иши бўйича давом этаётган суд унинг ҳимоячилари сўровига асосан яқин қирқ кун ичида ўтказилмайди. Айбланувчининг адвокатлари пандемия шароитида маҳкама эшитувларини давом эттириш мижози соғлигига хавф туғдириши мумкин, деб ҳисоблаяпти.

Судда Оберлендерни малакатдан чиқариб юбориш масаласи муҳокама этилаяпти, дея хабар тарқатган Канада кенгашининг иммиграция бўлими. Канада яҳудийлар жамияти вакиллари эса суд эшитувлари тўхтатилишини мамлакат обрўси учун фожиа ва уят, дея баҳоламоқда.

Оберлендер - 1924 йилда Украинада туғилган этник немис. У 1941 йилда собиқ иттифоққа нисбатан бошланган фашистлар босқини вақтида вермахт (Германия қуролли кучлари)  сафига жалб этилган. Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, у 1942 йилда биргина Ростов вилояти ҳудудида 27 минг одамнинг отилишида иштирок этган. Шунингдек, ўша йили болалар уйи тарбияланувчиларини ўлдиришда қатнашганликда ҳам айбланади.

Оберлендер ҳозирда ҳаёт ва жуда кўп вақтдан буён қидирувда бўлган    фашист жиноятчилари рўйхатининг юқори ўнлигига киритилган.

 

Report typo