Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.07.2022


ФИФА ғайриоддий ташаббус билан чиқди

Жаҳон чемпионати вақтида футболчилар ноодатий янгиликка тўқнаш келишлари мумкин. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) спортчилар кийиниш хонасидан видео трансляцияни амалга оширишга ҳозирланмоқда.

"ФИФА ғайриоддий ташаббус билан чиқди. Кийиниш хоналарига видеокамера ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу янгиликдан мақсад - ишқибозларни футболчиларга яқинлаштириш", деб ёзади "Спорт-Экспресс" нашри. Футболчиларнинг халқаро федерация янги ташаббусига муносабати ҳозирча маълум эмас.

ФИФА видео трансляцияни тўғридан-тўғри ёки бироз кечиктириш билан эфирга узатишни режалаштирган. Янгилик жорий йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтиши белгиланган футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида қўлланилиши кутилаяпти.

Report typo