Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Фуқаролик олмоқчимисиз? Марҳамат, давлат тили, тарихи ва миллий қонунчилигини ўрганинг!

10.11.2022


Фуқаролик олмоқчимисиз? Марҳамат, давлат тили, тарихи ва миллий қонунчилигини ўрганинг!

Қозоғистон ҳукумати мамлакат фуқаролигини олиш учун қўйиланган талабларни кучайтиришни режалаштираяпти. Бу республика бош вазири Алихон Смаиловнинг Россия фуқаролари мамлакатга оммавий кириб келиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирланган депутатлар томонидан юборилган сўровга берган жавобидан маълум бўлди. 

“Айни вақтда “Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга фуқароликни олиш ва қайта тиклашни рад этиш учун қўшимча асослар сифатида давлат тили, тарихи ва миллий қонунчилигини билмасликни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш, шунингдек, иккита фуқаролик фактларининг олдини олишга қаратилган нормалар лойиҳаси ишлаб чиқилди”, дейилади жавоб матнида.  

Бинобарин, сўровда мигрантларнинг икки фуқаролигини текшириш ва бу борада қонуний чоралар кўришга алоқадор масалалар ҳам кўтарилган бўлган.

Октябрь ойи бошида Қозоғистон ички ишлар вазири Марат Аҳматжонов Россияда ҳарбий сафарбарлик бошланганидан буён мамлакатга 200 минг нафар рус фуқароси кириб келгани ва яна 147 минг нафарга яқини чиқиб кетганини маълум қилганди. Ўша вақтда икки давлат ўртасидаги чегарада вазият барқарорлаша бошлаган, аввалгидек оқим тўхтаган эди.   

Report typo