Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Гумонланувчини уриб ўлдирган Чироқчи нозирларига суд ҳукми ўқилди

22.09.2020


Гумонланувчини уриб ўлдирган Чироқчи нозирларига суд ҳукми ўқилди

Хабарингиз бор, Чироқчи тумани Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи сифатида Чироқчи тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими биносига олиб келинган Юсуф Абдураҳмонов ички ишлар ходимлари калтаклаши натижасида 2020 йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да вафот этган эди.

Натижада мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Куни кеча мазкур воқеа айбдорларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Нурбек Овлаев 2 йил 6 ой ИИБ тизимида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил озодликдан маҳрум қилинди.

4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Анвар Жонқобилов ҳам 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмонов 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинди, яна бир профилактика инспектори Адҳам Тожиноров 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ва 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Бобурмирзо Ғайратовга эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Гўзал Абдиева фойдасига 52 миллион 750 минг сўм моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисида прокурор сўрови жабрланувчининг қонуний вакили даъвосидан воз кечгани учун рад этилган.

Report typo