Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ID-картани расмийлаштиришда ёзувларда аниқланган ноаниқликлар электрон тизим орқали текширилади

01.12.2022


ID-картани расмийлаштиришда ёзувларда аниқланган ноаниқликлар электрон тизим орқали текширилади

Бугундан амалда

Давлат раҳбарининг "Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармони билан:

фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар аниқланганлиги муносабати билан янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда мазкур ҳолатларни электрон тизим орқали текшириш;

жиноий жазони ўтаб чиққан фуқароларга янги идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиришда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш тартиби жорий этилади.

Report typo