Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ўғил пенсия учун вафот этган онаси жасадини икки йил яширин сақлади

26.10.2021


Ўғил пенсия учун вафот этган онаси жасадини икки йил яширин сақлади

Италиянинг Милан провинцияси таркибидаги Буччинаско шаҳрида яшовчи фуқаро вафот этган онаси жасадини унга тайинланган пенсия пулларини олишда давом этиш учун икки йил уйидаги шкафда сақлаган, деб ёзади "la Repubblica" газетаси.

"Текинхўр"нинг бундан тасодифан хабар топган таниши етказган маълумот асосида маҳаллий полиция идораси ходимлари 50 ёшли эркак ҳузурига тинтув ўтказиш учун келган: кўринишидан у аёл дўсти билан ўзаро суҳбатда билмасдан 80 ёшли онаси қариялар уйида яшаши ҳақидаги ёлғонини гапириб қўйган. Ваҳоланки, танишига қария хотин 2019 йил ноябрда Альцгеймер касаллиги агрессив шакли хуружидан вафот этгани маълум эди.

Қачонки, фирибгар юзага келган вазиятдан чиқиб кета олмагач, дўстига онасининг жасадини дафн қила олмаганини айтган, аммо яқин вақтда бу ишни амалга оширишга сўз берган.

Орадан бир ой ўтгач, аёлнинг сабри тугаган ва у ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилган. Полиция ходимлари вафот этган қария жасадини шкафдаги тупроқ тўлдирилган қопдан топган. Ҳали мурда шахсини экспертлар тасдиқлаши керак, аммо ўғил аллақачон иқрорлик кўрсатмаси бериб бўлган.

Эркакнинг банкдаги ҳисоб рақамига эса тақиқ ўрнатилган. Бинобарин, у қарийб икки йил давомида давлатдан онасининг пенсияси кўринишида ойига 1700 евродан пул олиб турган.

Report typo