Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 сентябрь, душанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

10.12.2019


ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ВА ЎЗ САРМОЯСИ ҲИСОБИДАН

Кичик бизнес

Касби туманида "Ўзбегим мебеллари" масъулияти чекланган жамияти томонидан мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қувватнинг ишга туширилишига банк томонидан тақдим этилган 700 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит анча асқатди.

- Бу пулга 400 миллион сўм миқдоридаги ўз сармоямизни ҳам қўшиб, фаолият учун зарур бўлган замонавий технологияларни харид қилдик, - дейди корхона иш юритувчиси Толиб Довуров. - Хитойда ишлаб чиқарилган ушбу ускуналар деярли барча турдаги мебель жиҳозларини ясаш ва уларни пардозлаш имконини беради. Яқинда иш бошлаганимизга қарамай, буюртмачиларимиз сони ошиб бормоқда. 

Айни пайтда янги  корхонада 6 нафар кишининг иш билан бандлиги таъминланган. Янги бозорларни топиб, ишлаб чиқариш қувватини ошириш эвазига яна 15 та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

Report typo