Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

06.02.2018


ҲИНДИСТОНЛИК ШИФОКОРЛАР - ҚАРШИДА

- Тиббиёт Ватани - Ўзбекистонда бўлиш биз учун катта шараф,  - дейди Дуа Викрам. - Бу ердаги замонавий тиббий жиҳозлар, шифокор ва беморлар учун яратилган шароит ва имкониятлар таҳсинга лойиқ.

Шу куни маҳаллий шифокорлар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида нейрохирургия, онкологик, урология ва дерматология касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларни кўрикдан ўтказиб, муолажа қилдилар. Жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

- Мазкур кўрик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, соҳада илғор хориж тажрибаларини жорий этиш заруратидан  келиб чиқиб ташкил этилди, - дейди  вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош   шифокори Бегали Ҳакимов. - Хорижлик  шифокорларнинг ташрифи аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, маҳаллий мутахассисларнинг аниқ ташхис қўйиш, энг мураккаб муолажаларни амалга ошириш ва жарроҳлик амалиёти борасидаги тажрибасини бойитишга хизмат қилади.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo