Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.03.2023


Қиролликнинг икки мамлакатида йўл қўйиладиган никоҳ ёши ўзгарди

Англия ва Уэльсда энг кичик никоҳ ёшини 16 дан 18 га ошириш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Ташаббус ёш қизларни мажбурий никоҳдан ҳимоя қилишга қаратилган, дейилади Буюк Британия ҳукумати сайтига жойланган пресс-релизда.

"Англия ва Уэльсда болалар мажбурий никоҳнинг зарарли таъсиридан яхши ҳимояланадиган бўлди, чунки энг кичик никоҳ қуриш ёши қонун билан 18 га кўтарилди", дейилади ОАВ учун берилган маълумотномада.

Матнда қайд этилишича, қонунчиликдаги бу ўзгариш болага тузатиб бўлмас даражада зарар етказадиган мажбурий никоҳга чек қўйиши керак. Шунингдек, бу қадам ҳукумат зиммасидаги аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш чораларининг бир қисми ҳисобланади.

Ҳукумат аввал мажбурий никоҳ агар қандайдир мажбурлов чораси қўлланилсагина жиноят ҳисобланишини, энди эса тақиқ қайд қилинган ёки норасмий ташкиллаштирилган ҳар қандай никоҳга нисбатан тегишлилигини эслатган.

Бундан буёғига Англия ва Уэльсда болалар никоҳи ташкилотчиларига 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солади. 

Шунингдек, пресс-релизда Шотландия ва Шимолий Ирландияда ота-оналар розилиги билан никоҳ қуришнинг энг кичик ёши аввалгидек 16 ёш эканлиги кўрсатилган.

Report typo