Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Соҳиба СУЮНОВА

16.01.2017


ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР - ЮРТ ТАЯНЧИ

"Камалак" болалар ташкилоти, Ёшлар ташаббуслари маркази ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ҳамда ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини тўла намоён этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш каби мақсадлар кўзланган ушбу фестивалнинг қамрови ва аҳамияти йил сайин ортиб бормоқда. Буни танловнинг вилоятимизда ўтган шаҳар, туманлар босқичида 4 минг нафардан зиёд иқтидорли болалар иштирок этганидан ҳам билиш мумкин.

Фестивалнинг вилоят босқичида классика, вокал, миллий чолғулар, рақс, тасвирий ва амалий санъат ҳамда адабиёт каби йўналишларда ёшларнинг қобилияти, билим ва салоҳияти синовдан ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, Анваржон Қиёмов, Мадина Эргашова, Ибрат Бобоназаров, Шаҳриёр Ҳусанов ҳамда "Бойчечак" ва "Шодиёна" гуруҳлари ёшлари фестивалнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросими Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган гала-концерт доирасида ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида тасвирий ва амалий санъат йўналиши иштирокчиларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Соҳиба СУЮНОВА

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo