Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

ЖАҲОНГИР

28.08.2020


ИЖТИМОИЙ СОҲА

Рақамлар сўзлаганда

Айни вақтда вилоятда 1116 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Уларнинг 372 таси давлат тасарруфида бўлса, 30 таси нодавлат, 129 таси  давлат хусусий шерикчилиги асосидаги, 6 таси корхоналарга қарашли ҳамда яна 579 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотларидир.

Ушбу муассасалар вилоятдаги 285 минг  871 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 110 минг 532 нафари, яъни 38,7 фоизини қамраб олган.

* * *

Бугунги кунда вилоятда 1144 та мактаб ҳамда 192 та мактаб филиали фаолият юритмоқда.

Уларда 627 минг 328 ўқувчига 54 минг 564 нафар педагог таълим ва тарбия бериб келмоқда.

Тегишли дастурларга асосан, вилоятда тизимли равишда янги мактаблар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда вилоятда 3 та мактаб янги қурилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб биносида реконструкция, яна 3 тасида эса мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

* * *

Бугунги кунда вилоятда 62 та шифохона, 83 та қишлоқ врачлик пункти ҳамда 72 та қишлоқ оилавий поликлиникаси мавжуд.

Уларда 5 минг 475 нафар врач ҳамда 35 минг 99 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Тегишли инвестиция дастурлари доирасида мавжуд тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, янгиларини қуриш ишлари босқичма-босқич олиб борилаяпти.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида 8 та тиббиёт муассасасини янгидан  қуриш, 8 тасини реконструкция қилиш ва 1 тасини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бу борада  ишлар давом этоқда.

Айн пайтда вилоятда аҳолига турли ихтисосликлар бўйича хизмат кўрсатувчи хусусий тиббиёт муассасалар сони ҳам кескин ортиб, улар сони ҳозирда 485 тани ташкил этмоқда.

* * *

Бундан икки йил муқаддам вилоятда 3 та олий таълим муассасаси - Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали фаолият юритган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 6 тага етди.

Ўтган йили вилоятда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали, Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали ва Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ҳам иш бошлади.

ЖАҲОНГИР тайёрлади.

Report typo