Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


“Йўлимни кесиб ўтдинг” деб нотаниш йўловчига мушт туширди

Инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши, турмуш йўлларида қоқилиши, адашиши мумкин. Бундан тўғри хулоса чиқарган одам кейинидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Бироқ муттасил адашадиган, доим хатога йўл қўядиган кимса ўзига ҳам, жамиятга ҳам зарар келтириши тайин.

Қарши шаҳрида яшовчи Х.А. аввал оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир қилгани учун суднинг қора курсисига ўтирган, қонун олдида жавоб берган. Халқимизнинг бағрикенглик, кечиримлилик қадриятларига асосан қисқа муддатда жазони ижро этиш колониясидан озод этилган. Аммо у берилган имкониятдан тўғри фойдаланиш ўрнига бекорчиликни касб қилиб олгани ниҳоятда ачинарли.

Бекорчидан худо безор, дейдилар. У Қарши шаҳридаги аҳоли тилида “эски бозор” деб аталадиган жойда нотаниш йўловчининг йўлини тўсди. Жанжалга баҳона тополмасдан, “Нега менинг олдимни кесиб ўтдинг?” деб юзига мушт туширди. Ўртада бошланган жанжал йўловчи, Косон туманида яшовчи Р.О.нинг тан жароҳати олиб, шифохонага тушишига сабаб бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Report typo