Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

04.08.2018


ЁШ ТАДБИРКОР ИМКОНИЯТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНДИ

У шу истак билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашига мурожаат этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган тегишли Низомга асосан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бўш турган биноларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорлар учун тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш белгиланган. Бу турдаги кластер майдонларида фаолиятини амалга ошираётган ёш тадбиркорлар бир қанча имтиёзларга эга бўлади. Хусусан, кластер ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари  уларга ижара ҳақининг “ноль” ставкаси бўйича узоқ муддатга ажратилади. Шунга кўра, Ҳусан Турдиевга ҳам ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг бўш турган биносида ташкил этилган кластер майдонидан жой берилди. 

- Бу лойиҳамни оила аъзоларим ҳам қўллаб-қувватлашди, - дейди ёш тадбиркор.      – Уларнинг ёрдами билан 100 миллион сўмга замонавий тикув машиналарини харид қилиб, буюртма асосида қарийб 20 турдаги кийим-кечакларни тайёрлашни йўлга қўйдик.

Айни пайтда мазкур тадбиркорлик субъектида 20 нафар ёш йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Ҳудуддаги бир қанча корхона ва ташкилотлар билан махсус кийимлар, иш формалари етказиб бериш борасида шартномалар имзоланган. Ёш тадбиркорнинг эндиги мақсади эса фаолиятни янада кенгайтириб, қўшимча тикув машиналари харид қилиш ва ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратлар муаллифи Собир НАРЗИЕВ.

Report typo