Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.06.2020


ЁШЛАР ИТТИФОҚИ: ТАДБИР КЎП, НАТИЖА ЙЎҚ...МИ?

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Дилшод Усмонов иттифоқчилар сон жиҳатидан кўп тадбир ўтказаётганини, аммо тадбирлар сифати ва натижаси қониқарсиз бўлаётганини тан олди. Бу ҳақда daryo.uz нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, Деҳқонобод туманида "Ёшлар ойлиги" доирасида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган. Тадбир давомида раҳбарлар ва ёшлар иштирокида кўплаб учрашувлар ташкил қилингани билдирилган, аммо катта рақамлар ортидаги учрашувлар ва юзлаб ёшлар жалб қилинган тадбирлар сифати ва натижаси қандай эканлиги ҳақидаги саволга, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси "Тўғри, сон жиҳатидан кўп бўлган тадбирларимиз сифати ва натижаси бизни ҳам қониқтирмайди", дея жавоб берган.

Report typo