Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.05.2023


Ёз бор, қиш бор, дангасага на иш бор...

Хитойлик эркак ишлашдан бош тортиб, чодирда яшамоқда, чунки у дам олишни хоҳлайди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Энди унда пул йўқ, бироқ ҳеч нарсадан афсусланмайди. 

Ли Шу ишидан бўшаб, ижарага олган уйида шунчаки ҳордиқ чиқаришни бошлаган. Ҳеч қандай даромадга эга бўлмаган эркак ўзининг жамғарганларини тез орада сарфлаб юборишини тушуниб, харажатларини кунига 1,5 долларгача қисқартирган. Бундан ташқари, у ташландиқ автотураргоҳда чодир қуриб, яшаш учун унга кўчиб ўтган.

Эски чодир унинг энг қимматли мулкидир. Ли Шу угра ва чучвара каби арзон овқатлар билан таомланади, сув топиш ҳамда телефонини қувватлантириш учун узоқ йўлни босиб ўтишига тўғри келади. Лекин, эркакнинг таъкидлашича, бу уни қаноатлантирадиган онгли ҳаёт танлови бўлган.

Хитойликнинг қўшимча қилишича, у иш ва пул топиши мумкин, бироқ бу унга керакмас. Ли Шуга оддий, камтарона турмуш тарзи ва доимий ҳордиқ ёқади. 

Report typo