Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Кўз ҳаракати сиз ҳақингизда кутилганидан кўпроқ билиб олиш имконини беради

02.04.2021


Кўз ҳаракати сиз ҳақингизда кутилганидан кўпроқ билиб олиш имконини беради

Айтрекинг, яъни кўз ҳаракатини кузатиш инсон ҳақида батафсил маълумот тўплаш имконини беради. Гап фақат у қаерга қараётгани ва нимани ўйлаётгани ҳақида эмас. Кўздан инсоннинг жинси, ирқи ва ҳатто вазнини билиб олиш мумкин.

Google, Apple ва Microsoft сингари технология гигантлари фойдаланувчилари ортидан кузатишда гумонланаётгани янгилик эмас.  IT-компаниялар бугун сайтларга кирувчилар ва турли дастурлар фойдаланувчилари ҳақида мисли кўрилмаган даражада маълумот тўплайди. Улардан дастурий тизимлар ва маҳсулотларни яхшилашда фойдаланилиши айтилади. Аммо, ушбу маълумотлар ҳар доим ҳам ноқонуний фойдаланишдан ишончли ҳимояланмаган, реклама агентликлари ва оддий қаллобларга сотилади. Бинобарин, бугун бундай маълумотлар муҳим қийматликка айланган.

***

Кейинги йилларда корпорациялар ўзларининг кўзни кузатишга мўлжалланган технологик маҳсулотларини амалиётда қўллашни бошлади. Аввал улардан яхши ва "сезгир" камералар анча камёблиги ҳамда қимматлиги боис фақат лаборатория илмий изланишлари учун фойдаланилган. Энди бўлса, айтрекинг учун юқори аниқликка эга видеокамералардан тўлиқ фойдаланиш мумкин.

Кўз ҳаракатларини кузатиш нима инсон диққатини кўпроқ тортаётгани: нигоҳи нимага қадалгани; у қандай объектга фақат бирров назар ташлагани; қайсиларига эса умуман эътиборсиз бўлганини билиш имконини беради. Лекин бу ҳаммаси эмас.

Кичик унсурлар - нигоҳ солиш тезлиги, қорачиқнинг торайиш ёки кенгайиши, шунингдек, қовоқ қанча кенг очилгани, кўз ҳаракатланаётган объект ортидан қанчалик равон кузатаётгани кабилар орқали инсон ҳақида ғоят кўп нарса билиб олиш мумкин.

Бундан ташқари, айтрекинг тизими юз ифодаси, қошлар ҳаракати, кўз тузилиши, ажин миқдори ва тери рангини ҳам ҳисобга олади.

***

Мавзуга оид адабиётлар инсон ҳақида кўзни кузатиш тизими орқали олиш мумкин бўлган маълумотларнинг тўла рўйхатини шакллантириш имконини беради: биометрик кўрсаткичлар, жинси, ёши, миллати, вазни, характер тоифаси, дори воситалари ва наркотик истеъмоли бўйича тажрибаси, кайфияти, қўрқиши, қизиқиши, қобилияти...

Кўз ҳаракати ҳатто аутизм, Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари, мияга хоҳишга зид фикр ўрнашиб қолиши ҳамда шизофрения каби психологик ва руҳий тартибсизликдан ҳам дарак бериши мумкин.

Кўз - қалб ойинаси. Инсонлар бир-бирининг кўзларига боқиб кўп нарсани англаб олиши мумкин. Унда ускунанинг афзаллиги нимада?

Гап шундаки, кўзни кузатиш тизимида кенг фойдаланиладиган сунъий идрок инсон нигоҳида шифрланган илғаб бўлмас тафсилотларни ойдинлаштириши мумкин.

Ҳар бир инсондаги тус ва қиёфа ранг-баранглиги худди бармоқ излари каби ноёб ҳодиса. Шу жумладан, кўз қорачиғи (торайиш ва кенгайиш) реактивлиги, қарашдаги ўзига хослик ва назарнинг кўчиб юриш тезлиги ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Назарияда бу биометрик маълумотлар фойдаланувчи шахсини хатосиз аниқлаш имконини беради.

***

Аввал ўтказилган илмий тадқиқотларда кўзни кузатувчи тизим иштирокчиларнинг психологик тести натижаларини аввалдан била олиши мумкинлиги тасдиқланган. Улар асабийлашиш, ўзига хослик, виждонлилик, самимийлик даражасини таҳлил қилиш имконини беради. Айрим тизимлар инсондаги фобия (қўрқув синдроми), ҳамкорлик учун афзаллик, қизиқиш ва ҳатто касбий билимдонликни ҳам аниқлаши мумкин.

Сунъий идрок имкониятлари рўйхатини яна давом эттириш мумкин, бироқ умумий тасвир    аллақачон намоён бўлди. Биз ўзимиз ҳақда ниманидир билмаслигимиз мумкин, аммо бу маълумот тижорий тизимда очиқ бўлади. Аммо ҳаммаси кўринганидай осон эмас.

Биринчидан, барча юқорида қайд этилган маълумотлар "стерилланган" лаборатория шароитида олинади. Йиғилган маълумотлар сифати билан нима юз бериши, тизим қачон ҳақиқий ҳаётга кўчирилиши ҳозирча номаълум. Бироқ, шуниси аёнки, аниқ маълумотларни тўплаш анча қийин бўлади.

Иккинчидан, ушбу технологиянинг афзаллиги ҳақида унутиш ярамайди. Қурилма унга нигоҳ қаратилмаган вақтда энергияни тежайди, функция ҳар қачонгидан кўра етарли персонализация қилади. Ишлаб чиқарувчилар эса маҳсулот ва хизматлари фойдаланувчилар учун ҳақиқатда афзаллик келтиришини таъминлагач, мижозларга таклиф этишни мўлжаллаяпти.

Албатта, бунда таъқиб қилиш хавфи, маълумотларни ўғирлаш ва ҳийлагарлик кайфиятидаги фойдаланувчилар ҳам ошиб кетади. Шунингдек, компаниялар тўпланган маълумотлар хавфсизлигини мустақил тарзда зарур даражада назорат қила олмаслиги аниқ.

Шарҳ муаллифининг фикрича, бундай вазиятда давлат фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳимоясини ўз назорати остига олиши керак.  Бу жабҳадаги қонунчилик эса маълумотлар тўплаш технологияларига нисбатан жуда секин ривожланаяпти.

Report typo